Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
оятида ҳам ароқнинг ҳаром қилинишига сабаб кўрсатилмаяпти. Шунга кўра, у маълум бир сабаб туфайли эмас, бевосита ароқ бўлгани учун ҳаром бўляпти. Айниқса, унинг ароқ бўлганлиги учун ҳам ҳаром қилинганлигига далолат қилувчи ҳадис ворид бўлган. Ибн Аббоснинг ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«حُرِّمَتِ الخَمْرُ لِعَيْنها وَ المُسْكِرُ مِنْ كُلِّ شَرابٍ»
«Ароқ ароқ бўлгани учун ҳаром қилинди ва ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳам», деганлар. Яъни ҳеч бир сабаби кўрсатилмай, ароқ ароқ бўлгани учун, маст қилувчи ичимлик маст қилувчи бўлгани учун ҳаром қилинган.
Ароқхўр жазосининг миқдори
Ароқхўрнинг жазоси ҳадлар жумласига киради. Ароқ ичган одамга ҳад уриш вожиб. Негаки Пайғамбар с.а.в.:
«مَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ فَاجْلِدُوهُ»
«Кимки ароқ ичса, унга дарра уринглар», деганлар. Ҳар бир маст қилувчининг ароқ эканлиги исбот қилинганидан кейин бу ҳадис унинг озига ҳам, кўпига ҳам алоқадор бўлаверади. Саҳобалар ароқхўрнинг жазоси ҳад-дарра уриш эканига ва унинг қирқтадан кам бўлмаслигига ижмоъ қилганлар.
Пайғамбар с.а.в.дан ворид бўлган ароқхўрга дарра уриш хусусидаги ҳадисларга назар ташлаган одам уриладиган дарранинг миқдори қирқта эканини, ундан кўпроқ бўлиши ҳам мумкинлигини англайди. Энди Пайғамбар с.а.в.нинг қирқ дарра урганликлари хусусидаги ҳадисларни айтиб ўтамиз. Муслим Ҳузойн ибн Мунзирнинг Валидга дарра уриш борасидаги ҳадисида Алий ибн Абу Толиб р.а.нинг:
«جَلَدَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَرْبَعِينَ, وَجَلَدَ أَبُو بَكْرٍ أَرْبَعِينَ, وَعُمَرُ ثَمَانِينَ, وَكُلٌّ سُنَّةٌ»
«Пайғамбар с.а.в. қирқ дарра, Абу Бакр р.а. қирқ дарра, Умар р.а. саксон дарра урган, ҳаммаси ҳам суннатдир», деганларини ривоят қилган. Термизий Абу Саиддан ривоят қилади:
«جَلَدَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ بِنَعْلَيْنِ أَرْبَعِينَ»
«Пайғамбар с.а.в. ароқ учун икки оёқ кийим билан қирқ дарра урганлар». Абу Саид айтади:
53-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|